1 октябр куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида иштирок этиш учун Ереванга ташриф буюрди.
Ўзбекистон бош вазири ўз нутқида Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётганини алоҳида таъкидлади.
Йиғилиш сўнгида Евросиё иқтисодий комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлари режаси имзоланди.















