Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ереванда патруль-пост хизмати биносини босиб олган икки босқинчи полицияга таслим бўлди
Ереванда патруль-пост хизмати биносини босиб олган қуролли гуруҳнинг икки аъзоси полицияга таслим бўлди, деб маълум қилди фейсбукда Арманистон полицияси матбуот котиби Ашот Агаронян.
"Ҳуқуқ-тартибот муассасаларига қуролли гуруҳнинг аъзолари Гагик Егиазарян ва Арам Акопян таслим бўлди. Шунингдек, отишма юз берди ва унинг оқибатида полициячи ва қуролли гуруҳ аъзолари Павел Манукян ва унинг ўғли Арам яраланди", деб ёзди Агаронян.
Унинг айтишича, барча жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар.
Аввалроқ қуролли гуруҳ аъзолари тартибсиз ўт очганлари маълум қилинганди
Мавзуга оид
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
22:19 / 19.04.2026
Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026