ЕИК Ўзбекистонга савдони осонлаштириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишда ёрдам беради
БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) сайтида "ЕИК Ўзбекистон ва SPECA’га аъзо давлатларга рақамлаштириш воситалари орқали савдони осонлаштириш ва барқарорликни ривожлантиришга ёрдам беради" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Нашрда таъкидланишича, салоҳиятни ошириш бўйича қатор тадбирлар доирасида ЕИК БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастурига (SPECA) аъзо давлатлар, Хусусан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида бўлган Ўзбекистонга савдони осонлаштириш ва таъминот занжирларидаги ахборот оқимларини рақамлаштиришда ёрдам кўрсатмоқда.
"ЕИК Ўзбекистон билан савдони осонлаштириш бўйича ҳамкорликнинг ўн йиллик тажрибасига таяниб савдони осонлаштириш бўйича миллий "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга кўмаклашмоқда. Бу ЕИК кўмагида тайёрланган ва SPECA’га аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан 2023 йилги саммитда қабул қилинган БМТ ҳуқуқий ҳужжатлари ва стандартларидан фойдаланган ҳолда Транскаспий транспорт йўлаги бўйлаб мултимодал маълумотлар ва ҳужжатлар алмашинувини рақамлаштириш бўйича "Йўл харитаси"ни амалга оширишнинг бир қисмидир", – дейилади мақолада.
Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон томони таклифига кўра, 2024 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида ЕИК томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси билан биргаликда мултимодал маълумотларни рақамлаштириш ва ҳужжат алмашиш бўйича стандартларини қўллаш юзасидан салоҳиятни ошириш мавзусида семинар ташкил этди.
ЕИК Ўзбекистонга савдони осонлаштириш бўйича "йўл харитаси"ни якунлашда ёрдам берди. Ушбу жараён доирасида Ўзбекистонда маълумотлар ва ҳужжатларни мултимодал алмашиш учун CЕФАCТ стандартларини жорий этиш бўйича бир нечта ишчи гуруҳлар тузилди. Жараён шу йилнинг ёзида якунига етиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
15:24 / 08.01.2025
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
14:54 / 07.01.2025
Карачида Ўзбекистон Савдо уйи ва Маданий маркази очилди
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
13:33 / 18.12.2024