Электр энергияси учун киритилган 200 киловаттлик норма оширилиши кутилмаяпти
Энергетика вазири электр энергияси учун киритилган 200 киловаттлик норма оширилиши кутилмаётганини айтди.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 200 киловатт соатлик ижтимоий норма оширилиши кутилмаётганини маълум қилди.
«Биринчидан, 200 киловаттлик норма эртага ошириш учун эмас, таҳлил қилиб, меъёрлардан ва истеъмолдан келиб чиқиб, барчасини ўрганиб чиққандан сўнг киритилган. Ўшанда таҳлил қилинганда истеъмолчиларнинг 60 фоиздан ортиғи 200 киловаттдан кам ишлатгани маълум бўлганди. Ундан ортиғини ишлатса ишлатсин, фақат табақалаштирилган тарифда», — деди у.
Вазирнинг айтишича, мамлакатда электр энергия ишлаб чиқариш ҳажми пасайиб кетган ва бунга истеъмол камлиги сабаб бўлган. Абонентлар сони ошганига қарамай 2023 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2024 йил июнидан сентябригача ойлик истеъмол ҳажми камайган.
Яъни, истеъмолчилар ижтимоий норма ва табақалаштирилган тарифлар киритилганидан сўнг электр энергиясини тежай бошлаган.
«Кимдан сўрасангиз «свет»имни ўчириб юрибман, бошқа қиляпман [деяпти]», — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Мавзуга оид
08:10 / 23.11.2024
3,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
15:54 / 22.11.2024
2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди
07:46 / 21.11.2024
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
08:51 / 20.11.2024