Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта Чирчиқда ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар табиатга 42 млн сўм зарар етказди
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани, Ўртабўз маҳалласида жойлашган Тошкент денгизи ҳудудида олиб борилган рейд давомида С.Ч., И.Н. ва Н.Ж. томонидан сув омборида ноқонуний равишда балиқ овланаётганлиги аниқланди.
Фото: Экология вазирлиги
Экология вазирлиги хабарига кўра, ҳуқуқбузарлар жами 116 дона оқ сила, товон балиқ, зоғора балиқ ҳамда оқ қайроқ овлаган. Оқибатда табиатга 41 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси (ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Рейд давомида топилган 3 та қайиқ ҳамда 2 минг метрдан зиёд лескали тўрлар ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақлаш учун Тошкент вилояти Экология бошқармаси омборхонасига жойлаштирилди.
Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга қонуний баҳо бериш учун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман судига юборилади.
Мавзуга оид
07:35 / 22.11.2025
Канадада бўри балиқчи тўридан фойдаланиб балиқ овлагани видеога тушди
20:58 / 02.11.2025
Сирдарёда электр қармоқда балиқ овлаганлар табиатга 512 млн сўмлик зарар етказди
15:00 / 26.09.2025
Тошкент вилоятида балиқ овлаганлар табиатга 680 млн сўм зарар етказди
00:33 / 20.08.2025