Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темирйўллари» бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов ишдан кетди
Ҳусниддин Ҳосилов ўтган йили компания раиси лавозимида ишлаган вақтида тизимда сусткашликка йўл қўйгани ортидан ишдан олинганди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимга декабр ойида тайинланганди.
«Ўзбекистон темирйўллари»нинг собиқ раиси июл ойида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олинганди.
Президент ўшанда Ҳосилов билан бир қаторда автомобиль йўллари қўмитаси ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини эълон қилганди.
Ҳусниддин Ҳосилов 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1992 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида «Ўзинтерсервис» қўшма корхонаси, «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонаси, «Ўзбекистон темирйўллари» ДАТК, Вазирлар Маҳкамаси департаментида турли лавозимларда ишлаган.
2016 йил апрелдан «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамиятининг бош менежер — бош муҳандиси лавозимида ишлай бошлаган. У 2019 йилнинг февралида 2002 йилдан буён компания бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Очилбой Раматов ўрнини эгаллаган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27
-
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин
Жаҳон | 09:20
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

12:18 / 04.07.2025
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

09:53 / 15.06.2025
Андижонда темирйўлдаги цистернага чиққан эркакни ток урди

11:30 / 10.06.2025
Россия Пхенян ва Москва ўртасида тўғридан тўғри қатновни тиклади

22:14 / 09.06.2025