Ўзбекистон | 13:00 / 11.10.2024
4528
1 дақиқада ўқилади

Урал Юсупов тоғ-кон саноати вазири ўринбосари этиб тайинланди

У бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритган.

Фото: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Урал Юсупов Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари этиб тайинланди

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, у бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритган.

Аввалроқ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Корея савдо, саноат ва энергия вазирлиги билан ўта муҳим минераллар соҳасида шериклик тўғрисида келишув имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид