Суҳбат давомида Петер Маргеттс Буюк Британиядаги компаниялар Ўзбекистонда қазиб олинадиган ерости бойликларига, жумладан мавжуд ва истиқболли конлар билан алоқаларни ўрнатиш ва ўз сармояларини киритишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Британиялик маслаҳатчи Қашқадарё вилоятида янги кон барпо этиш борасида қўшма ҳаракатларни олиб бориш, британ инвесторларини жалб қилишда амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида томонлар ушбу соҳада Буюк Британия компаниялари иштирокида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришишди.














