“Даъватларга берилманг” — Россия армиясига ёлланаётган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилади
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароликдан чиқаришга доир президент фармони қабул қилингунга қадар, ўзбекистонликларнинг хорижий давлат фуқаролиги эътироф этилмаслигини билдирди. Дипломатик ваколатхона юртдошларимизни уруш тарғиботларига берилмасликка чақириб, хорижий давлатдаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Фото: Sputnik
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди. Дипломатик ваколатхонанинг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаросининг фуқаролиги президент фармонига кўра бекор қилинмагунга қадар унинг хорижий давлат фуқаролигига тегишли эканлиги эътироф этилмайди.
“Шу муносабат билан, консуллик ваколатхона Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра “ёлланиш” — хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутишини эслатиб ўтади.
Бош консулхона Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради”, — дейилади дипломатик ваколатхона баёнотида.
Шунингдек, Бош консулхона юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

20:19 / 14.06.2025
АҚШ Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришга қарши – ОАВ

18:00 / 14.06.2025
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди

14:11 / 14.06.2025