Ўзбекистон | 08:20 / 16.10.2024
5550
1 дақиқада ўқилади

Электр таъминотида авариявий ўчишга сабаб бўлаётган ҳолатлар ўрганилди

Авариялар олдини олишга сабаб бўлувчи омиллар ўрганилганда 112 та подстанциядаги электр қурилмаларнинг 356 тасида меъёридан ортиқ қизиш ҳолатлари аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, энергетика объектларида электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан доимий назорат тадбирлар олиб бориляпти.

Хусусан, ҳудудлардаги подстанциялар ва трансформатор пунктларидаги контактлар ва болтли бирикмаларида пайдо бўлаётган қизишларни аниқлаш бўйича тепловизор кўриклари амалга оширилмоқда. Унга кўра 112 та подстанциялардаги электр қурилмаларнинг 356 тасида меъёридан ортиқ қизиш ҳолатлари аниқланган.

Энергетика объектларидаги масъул шахслар томонидан контакт бирикмалардаги қизишларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаётгани оқибатида авариявий ўчишларга, ускуналарни шикастланишига ва ўз навбатида электр таъминоти бузилган истеъмолчиларни ўринли эътирозларига сабаб бўлувчи ҳолатлар юзага келмоқда.

Ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича маълумотномалар расмийлаштирилиб, инспекция томонидан тизим корхоналарига тегишли кўрсатмалар берилди ва унинг бажарилиши назоратга олинди.

Мавзуга оид