АҚШ тез орада Хитойдаги сунъий интеллект технологияларига инвестиция киритишни чеклайди
Ҳозирда Хитойдаги сунъий интеллект, яримўтказгичла ва микроэлектроника технологиялари соҳасига киритиладиган инвестицияларни тартибга соладиган якуний қоидалар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Фото: CNBC
АҚШда Хитойдаги сунъий интеллект технологияларига инвестиция киритишни тақиқловчи қоидалар ҳозирда якуний кўриб чиқиш босқичида. Чекловлар яқин кунларда кучга кириши кутилмоқда, деб хабар беради Reuters.
АҚШ президенти томонидан 2023 йил августда имзоланган қарорда сунъий интеллектга киритилаётган айрим инвестициялар тўғрисида Молия вазирлигини хабардор қилиш белгиланган бўлиб, бу орқали америкалик инвесторларнинг имкониятларидан Хитой қуролли кучларига ёрдам беришни тўхтатиш мақсад қилинган.
Хабарда айтилишича, Хитойдаги сунъий интеллект, яримўтказгичлар, микроэлектроника ва квант ҳисоблаш технологиялари соҳасига киритиладиган инвестицияларни тартибга соладиган якуний қоидалар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. У кейинги ҳафталар давомида эълон қилиниши мумкин.
«Менимча, улар буни сайловларга қадар эълон қилишса керак», — дейди ғазначиликнинг собиқ амалдори Лора Блек. Унинг қўшимча қилишича, назоратчи орган бўлган ғазначилик бу турдаги янги қоидаларни кучга киришидан камида 30 кун олдин эълон қилади.
Молия вазирлиги таклиф этилаётган қоидаларни июн ойида қатор истиснолар билан эълон қилиб, жамоатчиликнинг унга муносабат билдиришга имкон яратганди. Қоидалар лойиҳаси АҚШдаги жисмоий шахслар ва компанияларга масъулият юклайди, уларнинг танзакциялари чекланади.
Аввалроқ Apple компаниясининг ички тадқиқотлари ChatGPT аниқлик бўйича Siri’дан 25 фоизга устун экани маълум бўлганди. Бундан ташқари, ChatGPT кўпроқ саволларга жавоб беришга қодир. Бу эса сунъий интеллектга асосланган Apple Intelligence рақобатчиларидан тахминан икки йил ортда қолгани ҳақидаги тасаввурларни кучайтиради.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Яман ҳусийларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашни буюрди
Жаҳон | 01:48
-
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 23:32 / 15.03.2025
-
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин
Жаҳон | 22:27 / 15.03.2025
-
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи
Жаҳон | 22:01 / 15.03.2025
Мавзуга оид

01:48
Трамп Яман ҳусийларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашни буюрди

22:27 / 15.03.2025
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин

22:01 / 15.03.2025
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи

18:18 / 15.03.2025