Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Исроил элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларининг ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Гидеон Лустиг 20 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.