Ўзбек тилидаги "Ҳаммаси Битта" ёки “Ҳаммаси Бирда” ифодасининг қисқартмаси бўлган Hambi фойдаланувчининг алоқа оператори қандай бўлишидан қатъи назар, барча мобил алоқа фойдаланувчиларига узлуксиз ва қулай тажрибани туҳфа этади. Илова турли хил маҳсулот ва хизматларни ўз ичига олган. Hambi Davo электрон тиббий маслаҳат хизматидан тортиб, учинчи томон автомобиль суғуртасига киришни таъминлайдиган Hambi Auto’гача, суперилова фойдаланувчиларга рақамли дўкон, саёҳат, кўнгилочар, телевидение, молиявий технологиялар (финтех) ва ўйин функцияларини таклиф қилади. Илова Beeline Uzbekistan мижозлари учун тарифлар, интернет-трафик, роуминг ва бошқа хизматларни бошқариш каби ўз-ўзига хизмат кўрсатишнинг қулай имкониятларини ҳам тақдим этади.
Фойдаланувчилар ҳар куни иловага кириб, мобил интернет пакетларини олишлари, чегирмаларга ва бонусларга эга бўлишлари мумкин. Hambi’даги сунъий интеллектга асосланган элементларнинг режадаги интеграцияси платформада фойдаланувчи тажрибасини шахсийлаштириш имконини беради.
“Супериловалар VEON компаниясининг “Рақамли Оператор 1440” (DO1440) стратегиясининг муҳим элементи бўлиб, мижозларга кунига 1440 дақиқа давомида рақамли хизматлардан қулай фойдаланиш имконини беради. Бизнинг бозорларимизда супериловаларимиз ўз мижозлари учун зарур бўлган хизматларни, шу жумладан, маҳаллий тилларда илм олиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш каби функцияларда сунъий интеллектга асосланган ечимлардан фойдаланишни таклиф қилмоқда.
Hambi билан биз Ўзбекистоннинг маҳаллий супериловаси орқали ўз қийматимизни оширишдан ва “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини қўллаб-қувватлашдан фахрланамиз”, — дея таъкидлайди VEON Group бош директори Каан Терзиоглу.
Hambi VEON компаниясининг бошқа бозорлардаги супериловалар қаторига қўшилмоқда. Буларга Бангладешдаги MyBL, Покистондаги Симоса ва Қозоғистондаги MyBeeline киради. Бу иловаларнинг барчаси ўз бозорларида таълим, кўнгилочар ўйинлар, мижозларга хизмат кўрсатиш ва бошқа имкониятларга рақамли дарвоза вазифасини ўтайди. Улар, шу жумладан, кўпинча кам ресурсли тилларда сўзлашувчи фойдаланувчилар учун рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган сунъий интеллектга асосланган функцияларни ўз ичига олади.
Beeline Uzbekistan жамоаси томонидан ишлаб чиқилган Hambi’нинг жорий этилиши Ўзбекистонда VEON’нинг KINOM кўнгилочар платформасининг ишга туширилиши билан боғлиқ. KINOM телекўрсатувлар ва фильмларни, шу жумладан ўзбек тилидаги контентни тақдим этади. Hambi ва Kinom VEON’нинг Ўзбекистонда рақамли хизматларни ривожлантириш бўйича доимий саъй-ҳаракатларининг ажралмас қисми ҳисобланади.
VEON ҳақида
















