Жаҳон | 14:50 / 04.11.2024
4322
2 дақиқада ўқилади

Зеленский: Украина ҳали ҳам Полшадан МиГни кутмоқда

Украина президенти НАТО билан келишув ҳақида гапирди.

Фото: Украина президенти офиси

Украина ҳали ҳам Полшадан МиГ-29 қирувчи самолётларини олишни истайди, аммо Полша томони бу самолётларни тақдим этмаяпти. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Карпаторти ҳудудий жамоатлари ва районлари раҳбарлари билан суҳбат чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Укринформ».

Зеленский НАТО билан Полшада Болтиқбўйи мамлакатлари мисолида ҳаво кенгликларини қўриқлаш миссиясини ташкил этишни назарда тутувчи келишув ҳақида гапирди.

«Биз НАТО билан улар полиция миссиясини ажратишига келишиб олдик, яъни ўз самолётлари бўлмаган, аммо шундай миссияга эга Болтиқбўйидаги дўстларимиз каби, биз бу ҳақда келишиб олдик, аммо шундан кейин Полша самолётларни бизга топширдими? Йўқ. Бошқа баҳона топилдими? Ҳа», — деди президент.

У, шунингдек, Полша билан «Полша ҳудуди томон учаётган Россия ракеталарини уриб тушириш бўйича» маслаҳатлашувлар ҳақида гапирди.

«Биз улардан доимий равишда Полша томон йўл олган ракеталарни уриб туширишни сўрадик. У ерда «Стрий» газ омбори бор... Бизда газ омборини ҳимоя қилиш учун тегишли тизимлар сони йўқ. Полшадагилар-чи? Уриб туширяптими? Йўқ. Поляклар, агар НАТО бизни қўллаб-қувватласа, бу қарорда ёлғиз қолмасак, уриб туширишга тайёрмиз, дейишди», — дея хулоса қилди Зеленский.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид