20 ноябрь куни Тошкентда комплаенс стандартларини самарали жорий этишга бағишланган “Ҳамкорингизни билинг: самарали воситалар” номли халқаро даражадаги форум бўлиб ўтади. Форумга компаниялар эгалари ва юқори бошқарув ходимлари, шунингдек, қонунчилик ва ахлоқ меъёрларига риоя қилиш бўйича жамоалар таклиф этилмоқда. Тадбир ташкилотчиси — VEON гуруҳига кирувчи Beeline Uzbekistan.

Комплаенс бўлимларининг асосий вазифаси — ташкилот томонидан қонунчилик, меъёрлар ва стандартларнинг эҳтимолий бузилиши билан боғлиқ хатарларнинг олдини олишдан иборат. Бундай бўлимлар дунё етакчи компаниялари, жумладан Ўзбекистондаги компаниялар таркибига киради. Улар бажарадиган ишнинг аҳамияти ниҳоятда юқори: иш жойларидаги коррупция, ўғирлик ва суиистеъмол ҳолатлари нафақат молиявий жиҳатдан хавф туғдиради, балки обрўга жиддий путур етказади. Шу сабабли, бундай таҳдидлардан ҳимояланишнинг энг яхши тажрибаларини алмашиш алоҳида аҳамиятга эга.

VEON гуруҳи компаниялари комплаенс соҳасида катта тажрибага эга ва ахлоқий бизнес ғояларини улашишга интилади. 2022 йилда Beeline Uzbekistan “Комплаенс бўйича бизнес” номли биринчи очиқ форумнинг ташаббускори бўлган. 2024 йилнинг ноябрь ойидаги форум ушбу стратегияни давом эттиради.

“Комплаенс — кўп қиррали йўналиш бўлиб, ҳар бир тадбир ўзига хос жиҳатларига эга. Бу йил биз асосий эътиборни ҳамкорлар билан муносабатларга ва бу соҳадаги хатарларни камайтиришга қаратамиз. Хусусан, контрагентларни текширишдаги “қизил байроқлар” ҳақида сўз юритамиз. Ишончимиз комилки, ушбу маълумотлар Ўзбекистон компаниялари вакилларига фойдали бўлади ва ўз комплаенс дастурларини ривожлантиришда ёрдам беради”, — дейди Beeline Uzbekistan этика ва комплаенс хизмати раҳбари Алина Акчурина.

Форумнинг асосий мавзулари — ҳамкорларни самарали текшириш усуллари, AML/CFT чоралари (пул ювиш, терроризм ва экстремизмни молиялаштиришнинг олдини олиш), шунингдек, санкция режимига риоя қилиш масалаларидир.

Форум ишида VEON Group’нинг халқаро экспертлари: этика ва комплаенс бўйича директор Габриэла Гутеррез ва тергов бўйича бош директор Сарват Салауддин иштирок этади. Улар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, халқаро комплаенс амалиёти ҳақида сўзлаб беришади.

Форум 20 ноябрь куни Тошкентдаги Courtyard by Marriott меҳмонхонасида соат 9:30 да бошланади. Иштирок этиш бепул.

15 ноябргача қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: https://clck.ru/3EFB8n.

Тадбирга Teams орқали масофадан ҳам уланиш мумкин: