Сеул: Шимолий Корея GPS-сигналларни узиб, кемалар ва авиацияга халақит бермоқда
Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига кўра, бу турдаги ҳужумлар КХДРнинг Хэджу ва Кэсон шаҳарларидан амалга оширилмоқда.
КХДР 8 ноябрдан GPSʼлар фаолиятида халақит беришни бошлагани туфайли бир қатор кемалар ва фуқаролик самолётлари ишида узилишлар кузатилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги хабар берди.
Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси (ШББҚ) маълумотларига кўра, бу турдаги ҳужумлар Шимолий Кореянинг Хэджу ва Кэсон шаҳарларидан амалга оширилмоқда. Сеул Сариқ денгизда ҳаракатланаётган кемалар ва унинг устидан учиб ўтаётган фуқаролик самолётларини юзага келган хавфдан огоҳлантирди. Шу билан бирга Жанубий Корея томонига кўра, ҳарбий техникаларга ҳеч қандай зарар етмаган.
ШББҚ Шимолий Корея бундай ҳаракатлари учун жавоб беришини таъкидлаб, Пхенянни провокацияни тўхтатишга чақирди.
КХДР бундай ҳаракатларни олдин ҳам содир этган — охирги маротаба 5 ноябр куни, ундан олдин эса 29 майдан 2 июнга қадар. ШББҚ маълумотларига кўра, ноябр ойида GPS-сигналларга халақит бериш ҳолатлари олдингиларидан кўра кучсизроқ сигналлар ёрдамида амалга оширилган.
Июн ойида Жанубий Корея КХДР аъзоси ҳисобланган учта халқаро ташкилот — Халқаро электр алоқалари иттифоқи, Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти ва Халқаро денгиз ташкилотига мурожаат қилиб, Шимолий Кореянинг бундай ҳаракатларига чора кўришни сўраган эди.
Аввалроқ Финландия аэропортлари GPS тизимидаги узилишлар туфайли 1960 йиллардаги навигациядан фойдаланишга ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Болтиқбўйи мамлакатлари GPS фаолиятидаги носозликларда Россияни айбламоқда.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
17:46 / 22.11.2024
WSJ: Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
19:15 / 20.11.2024