Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия аэропортлари GPS тизимидаги узилишлар туфайли 1960 йиллардаги навигациядан фойдаланишга ўтди
Болтиқбўйи мамлакатлари GPS фаолиятидаги носозликларда Россияни айбламоқда. Шу боис Финландиянинг РФ билан чегарадош ҳудудларидаги учта аэропорт DME радионавигацион тизимларидан фойдаланишни бошлади.
Шарқий Финландиядаги учта аэропорт Россия GPS фаолиятига халақит бераётгани боис самолётларни қўндиришда эски радиолокацион тизимлардан фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда ҳаво бандаргоҳлари вакилларига таяниб, Reuters хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, Россия билан чегара яқинида жойлашган Йоэнсуу ва Савонлиннадаги иккита аэропорт сентябр ойида радионавигацион тизимга ўтган, Лаппеенрантадаги битта аэропорт ҳам тез орада шу каби тизимдан фойдаланишни бошлайди.
Finavia’нинг хавфсизлик ва инфратузилма бўйича вице-президенти Хенри Ханссони сўзларига кўра, энди ҳаво бандаргоҳлари 1960 йилларда ишлаб чиқилган DME радионавигацион тизимларидан фойдаланади.
«Олдинги инфратузилма тизимларидан гарчи фойдаланиб келмаган бўлсак ҳам, уларнинг бир қисмини сақлаб қўйганмиз. Энди қайта ишга тушириш учун уларни янгилашга муваффақ бўлдик», — дейди Ханссон.
Финландиядаги Traficom Транспорт ва алоқа агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ҳар куни GPS фаолиятига боғлиқ турли узилишлар кузатилмоқда. Шу билан бирга, сунъий навигация ишидаги муаммоларга оид хабарлар асосан Финландия жанубидан келиб тушмоқда.
Жорий йил баҳорда Финнаир GPS муаммолари сабаб Эстониянинг Тарту шаҳрига парвозларни тўхтатган эди. Мунтазам авиақатновлар Тарту аэропорти қўнишда сунъий йўлдош тизими талаб этилмайдиган янги ечим ўрнатганидан кейин қайта тикланди.
Эстония, Литва ва Латвия Болтиқ денгизи ҳудудида GPS фаолиятидаги носозликларда Россияни айбламоқда. Шунингдек, улар минтақада авиация ҳалокатлари ортганидан огоҳлантирган. The Sun газетаси ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил августидан 2024 йил мартига қадар Шарқий ва Шимолий Европада GPS-сигналларни ўчириш ҳолатлари ҳафтасига 50 тадан 350 тагача ошган.
Мавзуга оид
08:35 / 03.06.2026
«Нафтогаз» Россиядан товон ундиришни давом эттирмоқда
12:04 / 16.04.2026
Янги биометрик чегара назорати ЕИ аэропортларида муаммо чиқарди
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
15:49 / 06.02.2026