Имзолаш маросими Қатарнинг Доҳа шаҳрида M360 MENA 2024 доирасида бўлиб ўтди.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, GSMA бош директори Матс Гранрид, Beeline Uzbekistan ва VEON Group бош директори Каан Терзиоглу ҳамда Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин Қатарнинг Доҳа шаҳрида M360 Eurasia 2025 учун меморандум имзоладилар.
GSMA томонидан тақдим этилган М360 минтақавий мобил экотизимни бирлаштирадиган бир қатор глобал тадбирларни мужассам этади. Тадбир ижобий ишбилармонлик муҳити ва жамият ўзгариши учун асос бўлиб хизмат қиладиган инновацияларни кашф қилиш, ишлаб чиқиш ва тақдим этишга қаратилган.

"Биз M360 Евроосиё учун минтақамизнинг чорраҳасида бўлган Тошкент шаҳрида мобил экотизимни қабул қилишдан мамнунмиз. Ўзбекистонда нафақат мамлакатимизнинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшадиган, балки минтақамизнинг иқтисодий ўсишини тезлаштирадиган улкан рақамлаштириш дастури мавжуд. Биз буни амалга оширишда мобил тармоқнинг ролини қадрлаймиз. Биз GSMA ва тадбирнинг мезбон ҳомийси Beeline Uzbekistan компаниясига М360’ни пойтахтимизга олиб келадиган ушбу ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз", — деди Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов.
"М360 Eurasia экотизимимиз учун алоқа, рақамли хизматлар ва технологиялар ёрдамида ўсишни қандай оширишимиз мумкинлигини ўрганиш учун энг муҳим минтақавий платформалардан биридир. Марказий ва Жанубий Осиёнинг динамик бозорларида рақамли трансформацияни амалга ошириш имтиёзига эга бўлган гуруҳ сифатида биз ушбу муҳим тадбирни Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи бўлган Тошкентга олиб келиш учун GSMA ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз," - деди Beeline Uzbekistan директорлар кенгаши раиси ва VEON Group бош директори Каан Терзиоглу.
"М360 Eurasia 2025’нинг Тошкентда илк бор ўтказилиши Марказий Осиёда рақамли трансформацияни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларимизда муҳим босқич бўлди. VEON ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирамиз. Тадбир барқарор иқтисодий ўсиш ва рақамли инклюзивликни рағбатлантириш учун мобил алоқадан фойдаланишнинг янги усулларини ўрганади, минтақада инновациялар ва ҳамкорликни рағбатлантириш учун платформа яратади," — деди GSMA бош директори Матс Гранрид.
















