Жаҳон | 10:40
1185
3 дақиқада ўқилади

Варламовга «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича иш очилди

Москва прокуратураси ижтимоий тармоқларда «чет эл агенти» белгисини постларга қўшишдан бош тортган блогер Иля Варламовга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини эълон қилди.

Фото: Dmitry Golubovich/picture alliance / Russian Look

Россияда «чет эл агенти» деб эълон қилинган блогер Иля Варламовга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Москва прокуратурасининг 25 ноябр, душанба куни хабар беришича, бу ҳақдаги қарор сентябр ойида бошланган текширув материаллари асосида қабул қилинган. Иш «чет эл агенти» вазифасини бажаришдан бўйин товлаганликда гумон қилиниб қўзғатилган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ прокуратура Варламов йил давомида икки марта «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилгани, бироқ ижтимоий тармоқларда «қонун талабларини бузган ҳолда» тегишли белгисиз постларини чоп этишда давом этганини таъкидлаган эди.

Варламов жиноий ишни кутилган деб атади

Ўзининг таъқиб қилинишини изоҳлар экан, Варламов буни кутилган деб атади ва келажакда ҳам постларига «чет эл агенти» деган белгини қўймаслигини айтди. «Чет эл агентлари ҳақидаги қонунни конституцияга зид деб биламан, унинг ягона мақсади сиёсий репрессия ва цензурадир», деди у.

Иля Варламов Россиянинг Украинага кенг миқёсли бостириб кириши бошланганидан кейин Россияни тарк этди. 2023 йил март ойида Россия Адлия вазирлиги уни «чет эл агенти» деб эълон қилди. Бунинг сабаби, Россия департаментига кўра, у томонидан тарқатилган бошқа «чет эл агентлари», хусусан, «Дождь» телеканали ва «Медиазона» портали бош муҳаррири Сергей Смирновнинг маълумотлари бўлган.

Ўша йилнинг август ойида Москванинг Мешчанский район суди Иля Варламовни нашрларда «чет эл агенти» деб ёзмагани учун 30 минг рубл, декабрда эса яна 50 минг рубл жаримага тортди. 2024 йил май ойида Варламовга қарши РФ Қуролли кучларини «обрўсизлантириш» бўйича маъмурий баённома тузилди. Блогер ҳозирда Россиядан ташқарида яшайди. Унинг Varlamov News Telegram-каналида 1,3 миллион, шахсий каналида эса 300 мингга яқин обуначи бор.

Мавзуга оид