Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
Ҳолат Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани билан чегарадош бўлган Тожикистоннинг Хатлон вилоятида содир бўлган.
Тожикистонда ёш болаларни хивчин билан савалаган аёл ушланган. Бу ҳақда Avesta хабар бермоқда.
Хатлон вилояти ИИБ тезкор қидирув орқали болаларга шафқатсиз муносабатда гумонлаган шахс — 1970 йилда туғилган Ойнагул Жонмирзоевани қўлга олган. У Жалолиддин Балхий туманидаги Фрунзе қишлоғида яшаб келган. Дастлабки тергов жараёнида болалар аёлнинг неваралари эканлиги аниқланган.
Аёл нима сабабдан невараларига бундай муносабатда бўлгани ҳозирча маълум эмас. Буни аниқлаш ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ишлари олиб борилаётгани таъкидланган.
Аввалроқ бу ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида тарқалгани ортидан Болалар омбудсмани расмий баёнот бериб, ҳолат Ўзбекистонда эмас, балки аҳолисининг кўп қисмини ўзбеклар ташкил қиладиган Тожикистоннинг Хатлон вилоятида содир бўлгани билдирганди. Шунингдек, унда болаларнинг онаси ишлашга Россия кетганлиги, улар тоғасининг қўлида қолганлиги келтирилганди.
Мавзуга оид
17:40 / 25.04.2026
Самарқандда васий аёл қизалоқларга зўравонлик қилди
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
16:19 / 10.04.2026
Навоийда болаларни уриб, ҳақоратлаган тарбиячи қамоққа олинди
19:50 / 10.03.2026