Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Маданият ва инновациялар вазирлиги Давлат котибининг маданий дипломатия бўйича ўринбосари Габор Чаба билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, жумладан, икки мамлакат маданий меросининг ўзига хослиги ва бойлигини таъкидлайдиган қўшма ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Давлат котиби ўринбосари Габор Чаба Ўзбекистон Венгриянинг маданий ҳамкорлик соҳасидаги устувор шерик сифатидаги алоҳида ролини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини тарғиб қилувчи кенг кўламли тадбирларни ташкил этишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Муҳим келишувлардан бири Венгрияда Ўзбекистон маданияти кунларининг ўтказилиши бўлди. Ушбу тадбир доирасида Венгриядаги музей, галерея ва театрларда Ўзбекистон маданиятига бағишланган бадиий кўргазма ва концерт дастурлари ташкил этилади.
Томонлар маданий ҳамкорлик Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликнинг муҳим элементи эканини таъкидладилар. Муҳокама қилинган барча лойиҳалар икки давлат ўртасидаги ўзаро англашув ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи маданий алмашинувни кенгайтиришга бўлган интилишларни таъкидлайди.
Мавзуга оид
22:16 / 07.07.2026
Венгриянинг бош телерадиокомпанияси «йиллар давомидаги ёлғонлар» учун узр сўради
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
18:28 / 11.06.2026