Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,4 млн кишини ташкил этган.
Бу кўрсаткич, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга кўпайган.
Аҳоли таркибида эркаклар сони бироз кўп:
- Аёллар сони – 18 млн 545,9 минг киши;
- Эркаклар сони – 18 млн 809,5 минг киши;
Аҳолининг 19 млн 047,1 минг нафари шаҳар жойларда, 18 млн 308,3 минг нафари қишлоқ жойларда яшайди.












