Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон онлайн хизматлар индексида 59-ўринни эгаллади
МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижани Қозоғистон қайд этиб, юқори ўнталикка кирди ва ҳатто технологик ютуқлари билан машҳур бўлган Японияга яқинлашиб олди.
БМТ маълумотларига кўра, Ўзбекистон Интернет орқали кўрсатиладиган давлат хизматларининг мавжудлиги ва сифатини баҳоловчи Онлайн хизматлар индексида 59-ўринни эгаллади. Бу ҳақда EnergyProm хабар берди.
Бу кўрсаткич хизматлар кўламининг кенглигини, онлайн ўзаро ҳамкорликнинг тўлиқлигини, жумладан, фуқаролар томонидан аризалар бериш ва якуний натижаларни олиш сифатини акс эттиради.
2024 йилда рейтинг етакчиси Жанубий Корея бўлиб, у максимал 1 баллга эга, Африкадаги Эритрея эса минимал 0 балл билан охирги ўринда.

МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижани Қозоғистон қайд этиб, юқори ўнталикка кирди ва ҳатто технологик ютуқлари билан машҳур бўлган Японияга яқинлашиб олди.
Рейтингда Арманистон 53-ўринни эгаллади. Россия 56-ўринда, Қирғизистон 89-ўринда, Туркманистон эса аутсайдерлар қаторида 172-ўринда жойлашган.
БМТ, онлайн хизматлар, рейтинг
Мавзуга оид
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
20:55 / 25.06.2026