Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
98 млн сўмлик газ баллонларини бошқаларга бериб юборган тумангаз ходимлари ушланди
Фарғона ва Андижон вилоятларида суюлтирилган газ ва газ баллонларини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, “Олтиариқтумангаз” газ таъминоти бўлими масъул шахслари 153 та аҳоли хонадонига гўёки 2998 та газ баллонларида 1 кг учун белгиланган 1600 сўмдан, жами 58 520 кг суюлтирилган газ етказиб берилгани ҳақида электрон дастурга сохта маълумотлар киритган.
Амалда эса газ тўлдирилган баллонларни қиммат нархларда бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 262 миллион 4 минг сўм нақд пулни талон-торож қилган.
Шунингдек, “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлими масъул шахслари ўзларининг моддий жавобгарлигида бўлган умумий баҳоси 98 млн сўмлик жами 235 дона суюлтирилган газ баллонларини ҳеч қандай ҳужжатсиз бошқа шахсларга бериб юборган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:20 / 28.01.2026
Янгиланган статистикада газ қазиб олишда 3,3 млрд кублик тафовут пайдо бўлди
12:57 / 28.01.2026
Россия гази импортига тақиқ: Словакия ва Венгрия даъво аризаси киритади
12:35 / 28.01.2026
35 миллион сўмлик газ қарзи судда асоссиз деб топилди
13:05 / 24.01.2026