Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ номаълум касаллик сабабларини аниқлаш учун Конгога ўз мутахассисларини юборади
Конго Демократик Республикасининг Кванго провинциясида тарқалган номаълум касаллик 30 кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатга экспертлардан иборат гуруҳини жўнатмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари Кванго провинциясида 30 кишининг ўлимига сабабчи бўлган номаълум касаллик сабабини аниқлашда Конго Демократик Республикасига (КДР) ёрдам кўрсатмоқда.
Қайд этилишича, ташкилот КДР соғлиқни сақлаш органларига мамлакат жануби-ғарбидаги Кванго провинцияси, Панзи аҳоли пунктида тарқалган ва ҳозирга қадар ташхиси қўйилмаган касаллик турини аниқлаш учун ўз экспертларини юборади.
ЖССТнинг мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беришича, Панзи тиббий-санитария зонасида ҳозирга қадар 394 кишида ушбу касаллик аниқланган ва 30 киши вафот этган. Аввалроқ Конго Демократик Республикасида тарқалган номаълум касаллик 143 кишининг умрига зомин бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Касаллик белгилари — бош оғриғи, йўтал, истима, нафас олишнинг қийинлашуви ва анемия.
Панзига йўл оладиган мутахассислар таркибидан эпидемиологлар, лобарантлар, юқумли касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича экспертлар ўрин олади.
«Бизнинг устувор вазифамиз жабр кўрган оилалар ва жамоаларга ёрдам кўрсатишдан иборат. Касаллик сабабини аниқлаш учун барча саъй-ҳаракатлар кўрилмоқда», — дейди ЖССТнинг Африка минтақаси бўйича директори Матшидисо Моэти.
Октябр бошларида Конго Демократик Республикасида жорий йил бошидан бери 30 мингдан ортиқ инсонда Mpox (маймунчечак) касаллиги аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. Ўшанда Mpox оқибатида юзага келаётган ўлим ҳолатлари асосан болаларда кузатилаётгани, беш ёшгача бўлганлар гуруҳи умумий ўлим ҳолатларининг 70 фоизини ташкил этаётгани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
20:49 / 06.06.2026
Конгода Эбола вирусини юқтириш ҳолатлари сони 450дан ошди
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:54 / 24.05.2026
Конгода Эбола эпидемияси сабабли авиақатновлар тўхтатилди
21:30 / 19.05.2026