Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) ўтказилган назорат тадбирларида қонунбузарликлар аниқланган.

Қайд қилинишича, Андижон вилоятидаги 5 та АЁҚШ томонидан биржа савдоларида харид қилинган АИ-80 маркали автобензин ҳеч қандай сабабларсиз сотувга чиқармасдан сақлаб турилган, ҳамда фаолият кўрсатмаётган шохобчаларга йўналтирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу «заправка»ларнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.