Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко яна 20 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
Беларус раҳбари Александр Лукашенко 20 нафар маҳбусни афв этиш бўйича қарор қабул қилди. Президент матбуот хизматига кўра, уларнинг барчаси «қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган».
Александр Лукашенко Беларусда «экстремизм» моддаси бўйича қамалган 20 кишини афв этди. Бу ҳақда Беларус президентининг матбуот хизмати хабар берди.
«Афв этилганларнинг 11 нафари — аёллар, 14 нафари сурункали касаллиги мавжуд инсонлардир, 10 нафар маҳкумнинг фарзандлари бор, аёллардан бири тўрт болали», — дейилади хабарда.
Лукашенко матбуот хизматининг қайд этишича, уларнинг барчаси «қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган».
Афв этилган сиёсий маҳбусларнинг исмлари ошкор этилмади.
Сўнгги ойларда Беларусда бир неча бор сиёсий маҳбуслар озод этилди. Хусусан, 16 август куни Лукашенко 30 нафар маҳбусни афв этган бўлса, 4 сентябрда — 30 киши, 16 сентябрда — 37 маҳбус, ноябр бошларида — 31 киши, ноябр охирларида ва декабр бошларида эса жами 64 маҳбус озодликка чиқди.
Октябр охирларида Александр Лукашенко беларуслик фаол Мария Колесникова афв этиш ҳақида мурожаат қилса, уни афв этиш масаласини кўриб чиқишга қарши эмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
21:48 / 12.05.2026
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
09:06 / 02.04.2026
Лукашенко Беларус урушга тайёрланаётганини айтди
08:55 / 26.03.2026