Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди
Андижон вилоятида 5 киши спиртлик ичимликдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 22–26 декабр кунлари вилоятида 22 киши Ўзбекистон акциз маркаси ёпиштирилган «Ўзбекистон» номли коняк истеъмол қилгани оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси терговчилари раҳбарлигида тузилган вилоят ИИБ тергов департаменти, ИЖҚК департаменти терговчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
09:15 / 13.06.2026