Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AP: Байден администрацияси 9 январ куни Украинага ўзининг охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади
Агентлик манбаларининг таъкидлашича, мазкур ёрдам пакети «сезиларли даражада катта» бўлишига қарамай, АҚШ Конгресси Киевга ажратиш учун маъқуллаган 4 млрд долларнинг ҳаммасини ўз ичига олмайди.
Оқ уй 9 январ куни Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади. Бу ҳақда Associated Press ўзининг икки манбасига таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, расмий хабар АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг Германияга ташрифи давомида эълон қилинади.
Ушбу пакет Жо Байден администрациясининг сўнгги ёрдами бўлади. Манбаларнинг таъкидлашича, мазкур ёрдам пакети «сезиларли даражада катта» бўлишига қарамай, АҚШ Конгресси Украинага ажратиш учун маъқуллаган 4 миллиард долларнинг ҳаммасини ўз ичига олмайди.
Байден администрацияси сўнгги ҳафталарда Доналд Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг Конгресс томонидан Киевга ажратилган ва шу вақтгача сарфланмаган маблағларни ўтказишдан бош тортиши мумкинлигидан хавотирланиб, Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни тезлаштирди. Хусусан, декабр охирида Жо Байден Украинага жами 2,5 миллиард доллар ҳажмидаги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида эълон қилганди.
CNN телеканали сентябр ойида АҚШ ўз қурол захиралари қисқараётгани туфайли 2024 йил апрелдан Украинага ҳарбий ёрдам ҳажмини қисқартирганини маълум қилган эди. 2024 йил декабрга келиб ёрдам пакетлари яна ошди: 3 декабр куни Оқ уй Украинага 725 миллион долларлик, 7 декабрда — 988 миллион, 13 декабрда эса 500 миллион долларлик ёрдамларини эълон қилди.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026