Мулоқот чоғида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, қўшма инвестицион лойиҳалар йўналишидаги ҳамкорликни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

Дипломатик миссия раҳбари компаниянинг сақлаш омбори, халқаро сифат ва хавфсизлик талабларига биноан у ерда ўрнатилган ўлчаш-метрик қурилмалари, дориларни ишлаб чиқиш ва транспортировкага тайёрлаш босқичлари, шунингдек, саноат жараёнини узлуксиз мониторинг қилувчи таҳлил гуруҳи фаолияти билан танишди.

Халид Маҳмуд Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва тармоққа хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун халқаро стандартизация тизимларини ва сертификациядан ўтказиш тартибларини жорий қилиш зарурлигини қайд этди. Бу йўналишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Компания раҳбари Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида биотехнологик дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга киришилганини маълум қилди.