Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар 14 кишига етди
Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида 16 январ куни Ўзбекистоннинг яна 4 нафар фуқароси вафот этган. Шунингдек, Истанбул шифохоналари жонлантириш бўлимида қолаётган ўзбекистонликлардан 3 нафарининг аҳволи оғир.

Фото: AFP
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмолидан вафот этган ўзбекистонликлар сони ортди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги бош консулхона хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 январ куни Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси (барчаси эркак) вафот этган. 17 январ ҳолатига заҳарланиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарни ташкил қилмоқда.
17 январ ҳолатида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарни ташкил қилган. Шундан 37 нафари вафот этган. Ушбу қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли ва бошқа миллат вакиллари ҳам бор.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари 16 январ куни Истанбул шаҳрида 32 862 литр ноқонуний метил ва этил спиртли ичимликларни мусодара қилган.
Рейдлар Султонғозий, Фатиҳ, Бакиркўй, Кучукчекмеже, Чаталжа, Эсенюрт, Зейтинбурну ва Бейкоз туманларида ўтказилиб, 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Текширувлар чоғида 227 шиша сохта ичимлик ва дистиллаш ускунаси ҳам топилган. Қўлга олинганлардан 3 нафари полициядаги сўроқлардан сўнг қўйиб юборилган бўлса, 6 нафарининг тергови давом этмоқда.
Бош консулхона дипломатлари Истанбул шаҳридаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида даволанаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олган. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғир.
Аввалроқ Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етгани ҳамда ҳолатга алоқадор Туркманистон фуқаролари қўлга олингани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Трампдан Путинга навбатдаги «совға»: АҚШ президенти Зеленский сайловда енгилишига ишора қилди
Жаҳон | 23:06 / 19.02.2025
Музокарами ёки гурунг: АҚШ ва Россия бош дипломатлари учрашуви ҳақида
Жаҳон | 20:38 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар
Иқтисодиёт | 16:58 / 19.02.2025
“Газ экспортида иқтисодий мантиқ бўлиши керак” — Шуҳрат Расул
Ўзбекистон | 14:55 / 19.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Starlink интернетининг ёпилиши Украина учун фалокатли бўлмайди – эксперт
Жаҳон | 23:10
-
«Крокус» терактидаги айбланувчилар яна бир ҳужум тайёрлагани айтилмоқда
Жаҳон | 22:37
-
Қоидабузарларни тиядиган қонун ва “қувғинди” дарахтлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:21
-
Абдулла Арипов Тошкентда Афғонистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди
Ўзбекистон | 21:56
Мавзуга оид

21:50 / 20.02.2025
Ўзбекистонда қидирувда бўлган Туркия фуқаролари Қозоғистонда қўлга олинди

00:30 / 18.02.2025
Зеленский Эрдўғаннинг таклифига кўра 18 феврал куни Туркияга боради

15:53 / 16.02.2025
Туркияга шартли кириш тартиби бекор қилинди

19:42 / 11.02.2025