Ушбу мақолада телеграмдаги «Kontentnoma Pro» ёпиқ канали фаолияти ва тартиб-қоидалари ҳақида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин. Дарслик ёки мастер-класслар қандай тақдим этилиши, кимлар ўз тажрибаси билан ўртоқлашади, обуна бўлиш шартлари тўғрисидаги йўриқномани ҳамжамиятимизга аъзо бўлишдан аввал ўқиб чиқинг!

👉 КАНАЛГА ЎТИШ

Kontentnoma Pro кимлар учун фойдали бўлади?

· Кичик ва ўрта бизнес эгалари — маҳсулотлар сотуви ошишини, реклама ёрдамида брендлари танилишини хоҳлашади, аммо СММ учун маблағ ажратилмаган;
· Соҳа мутахассислари — шифокор-ўқитувчилар, тикувчи-ю ҳунарманд усталар, ўзларининг хизматлари юқори баҳоланиши, мижозлар оқими кўтарилишини исташади, лекин шахсий бренд қуриш учун эса минглаб доллар сармоя йўқ;
· Талабалар ёки ўз соҳасини ўзгартирмоқчи бўлганлар — Медиа, СММ ва мобилографияни 0дан ўрганиб, бемалол бу касблардан даромад кўришлари мумкин. Қобилиятга қараб 150-200 доллардан 4-5 минг долларгача ишлаб топадиганлар бор;
· Хориждаги юртдошларимиз — Чет элда ўқиб, ишлаб, тадбиркорлик қилиб юрган ватандошларимиз масофадан туриб съёмка, монтажни ўрганишлари мумкин;
· Блог юритишга қизиқувчилар — Нимадан бошлаш, долзарб йўналиш танлаш, қандай контент план тузиш, обуначи тўплаш, видеоларнинг ТОПга олиб чиқиш тажрибаларимиздан улашиб борамиз, фойдали бўлади;
· СММ мутахассислари ва мобилографлар — Соҳа ичида юрганлар ҳам катта тажрибага эга Kun.uz нашри, Субъектив, Бизнеснома ва Контентнома ижодкорларидан реал мастер-классларни қабул қилишади.
· Бошқа курсда ўқиб чиққанлар — Аксарият мутахассислар мобилография, СММ ёки шахсий бренд курсларида ўқиб чиқишган. Баъзиларга 1-2 йил ҳам тўлган охирги марта илм олишганига. Замонавий касблар замонга қараб тез-тез янгиланиш бўлиб тургани эвазидан ойлик обуна эвазига давомий трендлар, янгиликлардан хабардор бўлиб туриш имконини беради.