Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинмоқда
2024 йил Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 2,2 минг инсон ҳалок бўлди. Ушбу даврда маст ҳолда машина бошқаргани учун жазоланган 8 минг киши яна шу қоидабузарликни содир қилган. Сенат тасдиқлаган қонун билан автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинмоқда. Шунингдек, транспортни «агрессив бошқариш» ва «дрифт» қилиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
2024 йил Ўзбекистонда 9 364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 901 нафар инсон тан жароҳати олган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 24 январдаги ялпи мажлисида маъруза қилган сенатор Қутбиддин Бурҳонов маълумот берди.
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 2021 йилда 40 542 та, 2022 йилда 47 365 та ва 2023 йилда 41 866 та, 2024 йилда 31 436 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Фақатгина 2024 йилда қарийб 8 минг нафар ҳайдовчи маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг такроран транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлиги аниқланган. Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш оқибатида 2020-2024 йилларда қарийб 600 га яқин йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва бунинг оқибатида 322 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Сенатор Қутбиддин Бурҳоновнинг маълум қилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига асосан фуқаролар томонидан қонунчиликда белгиланган жавобгарликларни менсимаслик бўлса, иккинчидан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини билмасликдир. Шунингдек, қоидабузарликлар учун амалдаги қонун ҳужжатларида таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд эмаслиги ЙТҲлар кўпайишининг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.
Сенаторлар қабул қилган янги қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.
Жумладан, автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9 млн 375 минг сўм) 40 бараварига оширилмоқда.
Шунингдек, транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик, яъни 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Жиноят кодексига:
- автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузганлик;
- транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик;
- сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефт газида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Сенаторлар ушбу қоидабузарлик учун айнан қандай жазолар белгилангани ҳақида маълумот бермади.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган «агрессив бошқариш», «дрифт», «шахмат» шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Сенаторлар маъқуллаган қонун лойиҳасининг тўлиқ матни эълон қилинмади. Юқорида назарда тутилган барча нормалар қонун президент томонидан имзолангач, ҳужжатнинг ўзида белгиланган муддатда кучга киради.
Тавсия этамиз
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

16:22 / 31.05.2025
Қашқадарёда 17 болани олиб кетаётган Damas аниқланди

20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди

16:12 / 10.04.2025
Экологик носоз автомобиллар ҳайдовчиларига чора кўрилади

18:29 / 26.03.2025