ЕИ давлатлари Россияга қарши санкцияларини узайтиришга келишиб олди
Венгрия Украина ўз ҳудуди орқали Россия гази транзитини тўхтатганидан норози бўлиб, санкцияларни узайтиришга қарши чиқаётган эди. Еврокомиссия кафолатларидан сўнг мамлакат ўз позициясини ўзгартирди.

Фото: AFP
Овоз бериш жараёнлари Украина ҳудуди орқали газ транзити тўхтатилганига қаршилик билдирган Венгрия позицияси сабаб барбод бўлиши мумкин эди, деб ёзади Reuters. Аммо ЕИ элчиларининг учрашувида Еврокомиссия баёнот билан чиқиб, Киев билан Украина газ қувурлари тизими орқали Европага газ етказиб бериш бўйича музокараларни давом эттиришга ваъда берди. Баёнотда, шунингдек, Еврокомиссия жараёнга Венгрия ва Словакияни ҳам жалб этишга тайёрлиги айтилди.
Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сийярто ўз мамлакати энергетика хавфсизлиги бўйича сўралган кафолатларни олганини маълум қилиб, Еврокомоссия ЕИга келадиган газ қувурлари ҳимоясини, шунингдек, Украинадан таъминотни сақлаб қолиш учун кафолат сўраш бўйича масъулиятни зиммасига олганини таъкидлади.
Европалик амалдорларнинг сўзларига кўра, санкцияларни узайтира олмаслик «жиддий оқибатларга» олиб келиши мумкин эди — масалан, Киевга ёрдам кўрсатишда фойдаланилаётган Россиянинг Европадаги активларини музлатишдан чиқаришга тўғри келарди.
Россия билан савдони чеклаш ва мамлакат Марказий банки активларини музлатишни назарда тутувчи санкциялар ҳар ярим йилда узайтирилади. Бунинг учун ЕИга аъзо давлатларнинг барчаси овоз бериши керак. Аммо бу сафар ЕИ давлатлари Венгрия қаршилигига дуч келди — ушбу мамлакат Киев Россия газини Украина ҳудуди орқали транзитини тўхтатиб қўйганидан норози. Венгрия бош вазири Виктор Орбан чекловларни узайтиришдан олдин АҚШ президенти Доналд Трампнинг инаугурациясини кутмоқчи эканини айтган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда юк ортгич машина ёниб кетди
Жамият | 18:55
-
«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида
Жаҳон | 18:50
-
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
Ўзбекистон | 18:14
-
Ҳиндистон Кашмирда сайёҳларга уюштирилган ҳужумдан кейин покистонликлар визасини бекор қилди
Жаҳон | 18:09
Мавзуга оид

23:20 / 23.04.2025
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши

17:55 / 18.04.2025
Евроиттифоқ Россия авиакомпаниялари учун ўз осмонини очишдан бош тортди

09:20 / 18.04.2025
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди

14:09 / 17.04.2025