Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонлик мигрант баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди
42 ёшли ўзбекистонлик металл конструкцияларни ўрнатиш вақтида 30 метр баландликдан қулаб тушган.
Россиянинг Ленинград вилояти, Кингисепп туманида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди. Унинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар берди 78.ru.
Қайд қилинишича, 26 январ куни кечқурун Уст-Луга посёлкасининг Краколе кварталидаги газни қайта ишлаш заводида 42 ёшли ўзбекистонлик металл конструкцияларни ўрнатиш вақтида 30 метр баландликдан қулаб тушган. Жабрланувчи Кингисепп шифохонаси тез ёрдам бўлимига олиб кетилаётганда вафот этган. Унинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
Таъкидланишича, ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026