Трамп Ҳамас ҳужумини қўллаб-қувватлаган талабаларни депортация қилмоқчи
Оқ уй Қўшма Штатлардаги Фаластин тарафдорлари намойишларида иштирок этганлар бўйича салбий позициясини билдирди. Адвокатлар буни конституцияга зид деб ҳисоблаяпти.

Фото: REUTERS/Jim Vondruska
АҚШ президенти Доналд Трамп 29 январ, чоршанба куни «антисемитизмга қарши кураш тўғрисида»ги фармонни имзоламоқчи бўлди, унда Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларда қатнашган хорижликларни – талабаларни ҳам, бошқаларни ҳам мамлакатдан чиқариб юбориш назарда тутилган, деб хабар бермоқда Reuters.
Агентлик келтирган Оқ уй матнига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги «америкалик яҳудийларга қарши террорчилик таҳдидлари, ўт қўйиш, вандализм ва зўравонликларни» жиноий жавобгарликка тортиш учун «тезкор чоралар» кўриши керак. Трамп, шунингдек, Яқин Шарқда Ҳамас гуруҳи ҳужумидан сўнг бошланган можаронинг кучайиши муносабати билан Американинг «кампуслари ва кўчаларида» «антисемитизм портлаши»га қарши курашиш учун «барча федерал ресурслар»ни сафарбар қилишга ваъда бермоқда.
«Бу мамлакатдаги норозилик намойишларига қўшилган барча чет эл фуқароларини огоҳлантирамиз: 2025 йилда биз сизни топиб, депортация қиламиз, - деб ёзади Reuters Трамп муаллифлигидаги ҳужжатга таяниб. - Мен барчанинг талабалик визаларини тезда бекор қиламан Университет кампусларида Ҳамас тарафдорлари радикализм билан касалланган».
АҚШ суди Трампнинг грантларни музлатиш ҳақидаги фармонини вақтинча тўхтатиб қўйди
28 январ куни Вашингтон суди Трамп маъмуриятининг барча федерал грантлар ва бошқа турдаги ҳукумат ёрдамларини музлатиш ҳақидаги буйруғини вақтинча блоклади, деб хабар бермоқда CNN. Бошқарув ва бюджет идорасининг (OMB) буйруғи кучга киришидан бироз олдин, судя Лорен Алихон нотижорат ташкилотлар, кичик бизнес эгалари ва соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари вакили бўлган бир нечта адвокатлик гуруҳлари томонидан берилган даъвони қондириб, фармонга вақтинчалик тақиқ қўйди.
Судя ўз қарорини Оқ уй буйруғи «тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши хавфи» билан асослади. «Ҳукумат музлатиб қўйиладиган дастурларнинг тўлиқ ҳажмини тушунмайди», деди судя.
Америка матбуотига кўра, Трампнинг қарори, жумладан, университет грантлари, кичик бизнес учун кредитлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳалари ва гендер хилма-хиллигини қўллаб-қувватлашга таъсир қилади. Оқ уй барча федерал ёрдам дастурлари тўхтатилишини ушбу дастурлар Трамп сиёсатидаги устувор йўналишларга қанчалик мос келишини текшириш зарурлиги билан изоҳлади.
Кейинги суд мажлиси 3 февралга белгиланган. Шу пайтгача Трамп маъмурияти АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланган ҳукумат ёрдам дастурлари доирасидаги тўловларни тўхтата олмайди, дея қарор қилди судя.
Тавсия этамиз
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди
Жаҳон | 18:28
-
Андижонда юк машинаси йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди
Жамият | 18:24
-
Чехия бош вазирининг Х’даги аккаунти бузиб кирилди ва у орқали фейк постлар эълон қилинди
Жаҳон | 18:21
-
Зеленский фронтда хитойлик аскарлар асирга олинганини маълум қилди
Жаҳон | 18:15
Мавзуга оид

17:37
Трамп рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини эълон қилди

16:50
Трампнинг савдо уруши. Бу жаҳон иқтисодиётини таназзулга олиб келадими?

15:55
АҚШ ва Эрон муносабатларидаги кескинлашув. Теҳронда қандай вариантлар бор?

12:00