Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон ID-картани ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда
ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқароларига хорижга чиқиш паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради.
Ўзбекистон ва Озарбойжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID-карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамасига бағишланган онлайн учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.
Қайд қилинишича, бу чора саёҳатларни енгиллаштириш ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Томонлар фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ушбу қадам муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.
ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқароларига хорижга чиқиш паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради, бу эса саёҳат қилиш қулайлигини оширади ва мамлакатлар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлайди.
Шунингдек, мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026