Саудия Арабистонида баландлиги 1000 метрдан ошадиган Jeddah Tower’ни қуриш ишлари қайта бошланди
Дунёдаги энг баланд иншоотга айланадиган ушбу бинони қуриш ишлари 2013 йилда бошланган, бироқ 2018 йилда тўхтатиб қўйилган эди. Ҳозирга қадар миноранинг 63 қавати кўтарилган.

Фото: Dezeen
Саудия Арабистонидаги Jeddah Tower биноси устида иш олиб бораётган Kingdom Holding Company дунёдаги энг баланд иншоотни қуриш ишлари 2028 йилда якунланишини маълум қилди.
«Дунё амбицияси ва тараққиёти рамзига айланувчи Jeddah Tower’ни қуриш ишлари расман қайта тикланди», — дейилади Kingdom Holding Company хабарида. Мазкур осмонўпар бинонинг қурилиши ҳақида илк бор 2011 йилда хабар берилган ва қурилиш ишлари 2013 йилда бошланган эди.
Бинонинг якуний баландлиги қанчани ташкил этиши ҳозирча очиқланмаган бўлсада, режага кўра у 1001 метрдан кам бўлмайди. Бу мазкур иншоот ҳозирги кунда дунёнинг энг баланд биноси ҳисобланувчи Дубайдаги 828 метрли Бурж Халифадан камида 173 метрга баландроқ бўлишини англатади.
Аввалига қурилиш ишларини 2020 йилда якунлаш режалаштирилган эди, аммо 2018 йилда барча ишлар тўхтатиб қўйилди. Бу вақт давомида иншоотнинг 63 қавати кўтарилган холос. Ўтган ҳафта тантанали маросимда 64-қаватни қуриш ишлари бошланган. Қурилишга масъул компания ҳар тўрт кунда битта қаватни топшириб, 2028 йилда қурилиш якунланишини маълум қилган.
Jeddah минораси Жидда шаҳрининг шимолида бунёд этилаётган янги ҳудуднинг марказий қисмига айланади. Бинодан Four Seasions меҳмонхонаси, турар-жой хоналари, офислар ва 157 қаватда жойлашадиган дунёдаги энг баланд томоша майдончаси ўрин олади.
Мавзуга оид

18:39 / 19.02.2025
Саудия Арабистони вазири Шавкат Мирзиёевга муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди

18:47 / 18.02.2025
«Ўзбекистон билан келишиб, Ҳаж квотасини 15 мингта белгиладик» — Саудия Ҳаж ва Умра вазири

21:01 / 17.02.2025
АҚШ ва Россия Украинадаги урушни якунлаш бўйича музокараларни бошламоқда

19:18 / 17.02.2025