3 феврал тонгида Москва шаҳри шимоли-ғарбидаги Авиация кўчасида жойлашган «Алие паруса» турар жой комплексида портлаш рўй берди. Ҳуқуқ-тартибот органларига яқин бўлган Baza телеграм-канали маълумотига кўра, уй подъездига киришда қўлбола портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. 

«Алие паруса» турар жой комплекси
Евгения Новоженина / Reuters / Scanpix / LETA

Портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, бир неча киши жароҳатланган. «ВЧК-ОГПУ» ва «112» телеграм-каналлари портлаш шу ерда яшовчилардан бири қўриқчиси билан подъездга кирганида рўй берганини ёзишган. Телеграм-каналлар уй хизматчилардан бирининг сўзларига асосланиб хабар тарқатган, у аввал «бу одамни телевизорда кўргани»ни айтган. Бундай версия кейинроқ «Коммерсант» хабарида ҳам келтирилди. 

Газета гап ДХР бокс федерацияси раҳбари ва «Арбат» баталёни асосчиси Армен Саркисян ҳақида бораётганини маълум қилган. Аввалига Baza Саркисян тирик қолгани ва пойтахтдаги шифохоналардан бирига олиб борилгани, аммо кома ҳолатида қолаётганини ёзди. Mash хабарида ҳам у «жиддий яралангани» айтилди. «Интерфакс» эса дастлаб ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланиб, Армен Горловский сифатида ҳам машҳур бўлган Армен Саркисян ҳалок бўлганини хабар қилди. 

Портлаш ҳоллда рўй берган. Фото: The Investigative Committee of Russia

Кейинроқ «Интерфакс» ва ТАСС ўз манбаларига асосланиб, Саркисян оғир ярадор бўлгани ҳақида хабар тарқатди. «Саркисян шифохонага ётқизилган. Унинг ҳолати ўта оғир деб баҳоланмоқда», — деган «Интерфакс» суҳбатдоши. ТАСС аниқлик киритиб, ҳалок бўлган шахс Саркисяннинг қўриқчиси эканини билдирди. РИА Новости хабарида эса Саркисян «оёқсиз қолгани» айтилади.

Аммо кейинроқ Baza ва Mash телеграм-каналлари, шунингдек «Коммерсант» ва ТАСС Армен Саркисян жонлантириш бўлимида вафот этганини хабар қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида тўрт киши яраланган. Москва соғлиқни сақлаш департаментидагилар жабрланувчиларнинг ҳолати оғирлигини маълум қилган.

Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Айнан қандай модда бўйича эканига аниқлик киритилмаган. «Коммерсант» ёзишича, жиноий иш икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдириш ва ўлдиришга суиқасд ҳаракати бўйича (РФ ЖК 105-модда) очилган.