2022 йилда иш бошлаган Tashkent INDЕX 72 гектар майдонни эгаллаган гигант бозор ҳисобланади. Катталиги жиҳатидан Марказий Осиёда етакчилардан бўлган бозор ҳудуди таққосланганда Тошкент халқаро аэропортининг терминали ҳудудидан 1,5 баробар, Сергели автомобил бозоридан уч марта, Янгиобод бозоридан эса 5 марта катта. Tashkent INDЕX фақат автомобиллар савдосига мўлжалланган деганлар адашади: турли савдо ва кўнгилочар масканлар, йирик савдо тармоқлари, қурилиш моллари бозори, деҳқон бозори – барчаси бир жойда тўпланган.
Жойлашув жиҳатидан шаҳарнинг турли нуқталаридан осон етиб бориш учун автобус, метро каби барча транспорт воситалари билан бориш қулай бўлган Янгиҳаёт тумани, Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари кесишувида жойлашган бўлиб, шаҳар марказидан бу ерга етиб келиш учун атиги 15 дақиқа вақт кетади.
Tashkent INDЕX – замонавий “машина бозор”да нималар бошқача?

Tashkent INDЕX автомобил бозори ҳақиқатан ҳам автомобил савдоси учун йирик ва қулай марказ. Бу ерда янги ва фойдаланилган автомобилларни харид қилиш ёки сотиш учун барча имкониятлар яратилган. Харидорлар учун кенг танлов, сотувчилар учун эса автомобилларни тез ва самарали сотиш учун махсус хизматлар ва маркетинг воситалари мавжуд.

Tashkent INDЕX автомобил бозори – бу нафақат автомобил сотиш ва харид қилиш жойи, балки ҳар бир ҳайдовчи учун ҳақиқий қулайлик маркази. Бу ерга келганингизда, нафақат вақт ва маблағни тежайсиз, балки керакли барча хизматларни бир жойда ҳал қилишингиз мумкин. Бозорда автомобил ихлосмандлари ва ҳайдовчилар учун бошқа кўплаб хизматлар ҳам тақдим этилади:
- Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш бўлинмаси, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш.
- Техник хизмат кўрсатиш марказлари – автомобилни техник кўрикдан ўтказиш, мой алмаштириш ва бошқа муҳим қисмларни текшириш учун махсус хизматлар мавжуд.






















