Kun.uz журналисти бозорни айланиб, тадбиркорлар ва харидорлар билан суҳбатлашди, маҳсулотлар нархлари билан танишди.

72 гектарда жамланган савдо ва ишлаб чиқариш

Одатда, харид рўйхати узайгани сари бир жойдан иккинчи жойга қатнаш, нархларни солиштириш ва керакли маҳсулотни топиш кўпроқ вақтни олади. Tashkent INDEX айнан шу жараённи бир ҳудудда ташкил этишга интилаётган савдо мажмуаларидан бири ҳисобланади.

72 гектар майдонни эгаллаган комплекс 2022 йилда иш бошлаган. Унинг ҳудудида савдо нуқталари билан бирга ишлаб чиқариш бинолари, омборлар, логистика инфратузилмаси, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ҳам мавжуд. Дастлабки лойиҳа 3 мингдан ортиқ дўкон ва 130 та ишлаб чиқариш майдонини ўз ичига олган. Бир сўз билан айтганда, Тошкентнинг Янгихаёт туманида жойлашган мазкур мажмуа оддий савдо бозори эмас, балки харид, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишларини бирлаштирган йирик комплекс саналади.

Қурилишдан уй жиҳозлашгача

Уй қуриш ёки таъмирлашда сантехника, электр жиҳозлари, эшиклар ва ёритиш ускуналарини харид қилиш учун бир нечта манзилга боришга тўғри келиши мумкин. Бу эса транспорт харажатларини оширади. Tashkent INDEX’да қурилиш моллари ва уй жиҳозларини бир ҳудудда танлаш, нархларини эса солиштириш мумкин.

Кўрсатув давомида сув насоси 350 минг сўм, сантехника дазмоли 100 минг сўм, душ ва трап эса жами 400 минг сўмга харид қилинди. Уч дона керамик гранит учун 300 минг сўм сарфланди. Шунингдек, электр сув иситгич 1 миллион 350 минг сўм, иккита алюминий эшик 1 миллион 200 минг сўм, ётоқхона ва йўлак учун гиламлар жами 3 миллион сўмга олинди. Қандилнинг чегирмадаги нархи 1 миллион 850 минг сўмни ташкил этди. Келтирилган нархлар харид амалга оширилган вақтдаги қийматлардир. Улар маҳсулот модели, сифати ва сотув шартларига қараб фарқ қилиши мумкин.

Тадбиркорлар учун қандай имкониятлар бор?