Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда қундузлар икки кун ичида тўғон қуриб, ҳукумат маблағларини тежаб қолди
Қундузлар Чехиядаги ландшафт боғида бир неча йилдан бери қуриш режалаштириб келинган тўғонни икки кунда якунлади. Бу орқали улар маҳаллий ҳукумат 1,2 млн доллар тежашини таъминлади.
Чехниянинг Брда ландшафт боғида сув қундузлари икки кун ичида тўғон қуриб, маҳаллий ҳукумат бир неча йил давомида режалаштириб келган ҳудудни қайта тиклаш лойиҳасини якунлади. Бу ҳақда Чехия ОАВ хабар бермоқда.
Клабава дарёсини қайта тиклаш лойиҳасининг қиймати 1,2 миллион долларни ташкил этиши керак эди, лойиҳанинг ўзи 2018 йилда бошланган. Давлат ўрмон хизмати Влтава сув ресурслари бошқармаси билан биргаликда ерга эгалик қилиш бўйича анчадан бери музокаралар олиб борган, аммо қундузлар улардан ўзиб кетган.
Қундузлар томонидан тоғтераклар ёрдамида қурилган тўғон ҳудуднинг ботқоқланишига хизмат қилиб, 30 миллион кронани тежаш имконини берган. Аммо сув қундузларининг фаолияти айрим жойларга салбий таъсир кўрсатган: тўғон туфайли баъзи ҳудудларни сув босган, темийўлга шикаст етган.
Бу каби ҳолат 2023 йилда Британиянинг Пиккеринг шаҳрида ҳам содир бўлган. Уч йил ичида қундузлар у ерда йирик тўғон қуриб, шаҳарни сув босишидан сақлаб қолган. Бунга қадар шаҳар бир неча йил давомида сув тошқинларидан азият чекиб келган ва қундузлар вазиятга ечим топишига ишонган аҳоли уларни атайлаб ўрмонга кўчирган.
Эслатиб ўтамиз, Полшада 2010 йилда юз берган сув тошқинлари вақтида мамлакат ИИВнинг ўша вақтдаги раҳбари Ежи Миллер содир бўлган ҳолатда қундузларни айблаган эди. «Тўғонларнинг энг катта душмани қундуз деб аталувчи ҳайвонлар. Улар Висла тўғони атрофини эгаллаб олган ва унга катта зарар етказади», — деган эди у. Ҳайвон ҳимоячиларининг ҳисоб-китобларига кўра, ўша вақтда республикада 50 мингга яқин қундуз яшаган. Сув тошқинларидан кейин маҳаллий ҳукуматлар ушбу ҳайвонларни тутишга ажратиладиган квотани икки баробарга оширган.
Мавзуга оид
09:38 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Корейслар камбэк амалга оширди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026