Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мигрантларга ҳуқуқий ҳолатини қонунийлаштиришни таклиф этди
Элчихонанинг эслатишича, Россия ҳудудида ноқонуний бўлган чет эл фуқаролари 30 апрелгача ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириши керак.

Фото: ТАСС
Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлган Ўзбекистон фуқаролари эҳтимолий салбий оқибатларнинг олдини олиш учун ҳуқуқий ҳолатини зудлик билан ҳал этиш чораларини кўриши керак. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси огоҳлантирди.
Қайд қилинишича, Россия президенти фармонига кўра, 5 февралдан бошлаб Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан юритиладиган «назорат қилинадиган шахслар реестри» ишга туширилди.
Ушбу реестрга миграция қонунчилиги соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари киритилади. Мазкур реестрга киритилган чет эл фуқаролари Россиядан чиқиб кетиши ёки 30 апрелгача бўлган даврда ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириши керак. Бунинг учун ўзи истиқомат қилиб турган жойдаги Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига ёки «ПВС» (Паспортно-визовый сервис) филиалига мурожаат қилиш шарт. Шунингдек, Москва шаҳридаги чет элликлар учун «Сахарово» кўп функцияли миграция марказига мурожаат қилиш талаб этилади.
Таъкидланишича, «Амнистия» даврида (30 апрелгача) фармонга биноан, чет эл фуқароларига нисбатан Россия ҳудудидан чиқариб юбориш, махсус сақлаш муассасаларга жойлаштириш ва кейинчалик Россия ҳудудига киришни чеклаш билан боғлиқ чоралар қўлланмайди.
Шу билан бирга, назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган чет эл фуқароларига қуйидагилар тақиқланади:
- Кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш;
- Никоҳ тузиш;
- Юридик ташкилот ёки фирмаларни ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
- Банк ҳисоб рақамларини очиш ва банк операцияларини бажариш;
- Транспорт воситаларини бошқариш.
Россия ҳудудида ноқонуний юрган чет элликларнинг вояга етмаган болаларини таълим муассасалари (мактаблар ва болалар боғчалари)га қабул қилиш ҳам мумкин бўлмайди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

20:37 / 28.04.2025
Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди

18:19 / 28.04.2025
КХДР урушдаги иштирокини илк бор тасдиқлади

17:09 / 28.04.2025
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсхонадан қўйиб юборилди

16:41 / 28.04.2025