«Ўзэнергоинспекция»га сутканинг исталган вақтида текширув ўтказиш ваколати берилди
Бунда текширувлар 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли орган хабардор этилиши лозим.

Фото: Ўзэнергоинспекция
«Ўзэнергоинспекция»га ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда сутканинг исталган вақтида тешкирув ўтказиш ваколати берилди.
Бу ҳақда «Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги президент фармонида белгилаб қўйилган.
Фармонга кўра, президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- ёқилғи-энергетика ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳамда улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;
- сифатсиз ёқилғи маҳсулотлари реализациясига чек қўйиш борасида давлат назоратини амалга ошириш механизмларини соддалаштириш.
Жумладан, президентнинг 2023 йил 24 майдаги фармонига киритилган қўшимчага кўра:
- Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказиладиган назорат тадбирлари доирасида сутканинг исталган вақтида ўтказиладиган текширувлар 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Бетон, ғишт қуйиш ҳам қўлимдан келади” – риштонлик сувоқчи қиз ҳикояси
Жамият | 15:21
-
Россия Мудофаа вазирлиги урушда шикастланган техникаларни металлолом учун сотмоқда
Жаҳон | 15:14
-
Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари ўтказилади
Ўзбекистон | 14:55
-
Исроил Иордан Ғарбий соҳилида яна 22 та аҳоли пунктини қуради
Жаҳон | 14:54
Мавзуга оид

14:14
Ўзбекистонда ташлаб юборилаётган биомассадан фойдаланиш пилот лойиҳаси амалга оширилади

21:38 / 26.12.2024
2024 йилда 1,4 триллион сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди

18:59 / 23.08.2024
«Ўзэнергоинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилади

10:46 / 09.07.2024