Ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
Тўрақўрғон туманида жойлашган “А.А.С.Б” оилавий корхонасига қарашли ошхонада газ таъминоти билан шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 579,7 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
















