Трамп гаровга олинганларни қайтаришдан бош тортгани учун Ҳамасга «жаҳаннам» билан таҳдид қилди
АҚШ президенти, агар Ҳамас шанба куни тушгача барча гаровдагиларни қайтармаса, Исроил билан сулҳ битимини бекор қилишни таклиф этди.

Фото: Ali Hamad / Apaimages / Keystone Press Agency / Global Look Press
АҚШ президенти Доналд Трамп 11 феврал, сешанба куни Ҳамас ҳаракатидан барча исроиллик гаровга олинганларни шанба куни тушгача озод қилишни талаб қилди. «Агар шанба куни соат 12:00 га қадар барча гаровга олинганлар қайтарилмаса, мен (ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни) бекор қилиш вақти келди, деб ҳисоблайман ва бу жаҳаннамни келтириб чиқаради», — деди Трамп.
Бир кун аввал Ҳамас вакиллари Исроил сулҳ шартларига риоя қилмагани сабабли 15 февралга белгиланган гаровга олинганларни Исроилга топширишни кейинга қолдириш ниятида эканликларини маълум қилган эди. Исроил томонидан тахмин қилинган қонунбузарликлар рўйхатига қуйидагилар киради: фаластинликларнинг Ғазо сектори шимолига қайтишига йўл қўймаслик, чодирлар, ёқилғи, дори-дармон ва вайроналарни тозалаш учун жиҳозларнинг киришига тўсқинлик қилиш.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Ҳамаснинг қарорини томонлар эришган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни «тўлиқ бузиш» деб атади ва Ғазо секторидаги ЦАҲАЛ кучларини тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирди.
ЦАҲАЛ Ғазо сектори ҳудудида жанговар шай ҳолатга келтирилди
Ҳамас ҳаракатининг исроиллик гаровга олинганларни топширишни тўхтатиш ҳақидаги баёноти ортидан Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда 10 феврал куни мамлакат мудофаа вазири Исраэл Кац маълум қилди ва Ҳамаснинг қарорини томонлар илгари эришган ўт очишни тўхтатиш келишувини «бутунлай бузиш» деб атади.
Ғазо сектори ҳудуди мудофаа учун қўшимча кучлар билан мустаҳкамланган, аскарлар ва қўмондонлик бўлинмаларининг таътиллари кечиктирилди ва кучлар турли сценарийларга тайёргарлик кўрилмоқда, деди ЦАҲАЛ матбуот котиби.
Аввалроқ Ҳамас расмийлари 15 февралга режаланган гаровга олинганларни Исроилга топширишни сулҳга риоя қилинмагани сабабли кейинга қолдиришини маълум қилган эди. Исроил томонидан тахмин қилинган қонунбузарликлар рўйхатига қуйидагилар киради: фаластинликларнинг Ғазо сектори шимолига қайтишига йўл қўймаслик, чодирлар, ёқилғи, дори-дармон ва вайроналарни тозалаш учун жиҳозларнинг киришига тўсқинлик қилиш.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Paynet: 2024 йил якунлари ва жорий йил режалари ҳақида
Жамият | 17:00
-
Акмал Шукуров Қозоғистондан Тошкентга экстрадиция қилинди
Ўзбекистон | 16:30
-
Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:26
-
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:25
Мавзуга оид

15:52
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

00:51
ЕИ АҚШ товарларига жавоб божлари жорий этишни апрел ўрталарига қолдирди

20:38 / 20.03.2025
Трамп таълим вазирлигини ёпмоқда: демократлар судга ариза топширди

20:27 / 20.03.2025