Валютага сотиб олинадиган активларни баҳолаш тартибига ўзгартириш киритилди
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан чет эл валютасига сотиб олинадиган турли хил активларни баҳолаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар бухгалтерия ҳисобининг учта миллий стандартига – 4, 5 ва 7-сонли стандартларга тегишли бўлди.

Фото: Kun.uz
Стандартларга қуйидаги аниқликлар киритилди:
- 4-сонли БҲМС "Товар-моддий захиралар"нинг 24-бандига: товар-моддий захиралар тўлиқ ёки қисман чет эл валютасидаги олдиндан тўланган депозит ҳисобидан сотиб олинганда, уларнинг қиймати депозит киритилган санадаги МБ курси бўйича тан олинади;
- 5-сонли БҲМС "Асосий воситалар"нинг 16-бандига: асосий воситалар тўлиқ ёки қисман чет эл валютасида олдиндан тўланган кредит ҳисобидан сотиб олинганда, уларнинг қиймати кредит тўланган санадаги МБ курси бўйича ушбу кредит суммасига тенг миқдорда тан олинади;
- 7-сонли БҲМС "Номоддий активлар"нинг 17-бандига: номоддий активлар тўлиқ ёки қисман чет эл валютасида олдиндан сўндирилган кредит ҳисобидан сотиб олинганда, уларнинг қиймати кредит сўндирилган санадаги МБ курси бўйича тан олинади.
Бу ўзгартиришлар 22-сонли БҲМС "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни ҳисобга олиш"нинг 12-бандида белгиланган нормага мос келади: "Активлар, ишлар ва хизматлар чет эл валютасида тўлиқ ёки қисман тўланган бўнак ҳисобидан сотиб олинганда, уларнинг қиймати ушбу бўнак миқдорига тенг суммада бўнак тўланган санадаги Марказий банк курси бўйича тан олинади. Активлар, ишлар ва хизматлар чет эл валютасида тўлиқ ёки қисман олинган бўнак ҳисобидан сотилганда, улар бўйича даромад ушбу бўнак миқдорига тенг суммада бўнак олинган санадаги Марказий банк курси бўйича тан олинади".
Киритилган ўзгартиришлар валюта операцияларининг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш ва молиявий ҳисоботларда активлар қийматини янада аниқроқ акс эттиришни таъминлашга қаратилган. Ташкилотлар янги талабларни диққат билан ўрганиб чиқишлари ва амалий фаолиятда уларни тўғри қўллашни таъминлашлари зарур.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Владимир, тўхта» – Трамп Киевга зарбадан кейин Путинни танқид қилди
Жаҳон | 09:01
-
Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
Ўзбекистон | 08:56
-
Қозоғистонда Россия билан урушга тайёргарлик кўрилаётгани рад этилди
Жаҳон | 08:43
-
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди
Жаҳон | 08:37
Мавзуга оид

21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?

10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди

08:46 / 27.02.2025
Икки ҳудудда валюта савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди

15:03 / 19.02.2025