Бош прокуратура хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқаро Ш.С. хонадонидаги иссиқхонани табиий газ тармоғига яширин равишда улаш орқали фойдаланиб келиши оқибатида 654 млн сўмлик табиий газни талон-торож қилган.
Шу каби, мазкур туманда яшовчи Ш.А.нинг хонадонидаги иссиқхонада 159 млн сўм ҳамда А.А.нинг иссиқхонасида 243 млн сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.











