Жаҳон | 16:30 / 18.02.2025
846
1 дақиқада ўқилади

АҚШ марказий осиёлик ноқонуний мигрантларни Коста-Рикага депортация қилади

Коста-Рика АҚШ томонидан депортация этиладиган ноқонуний мигрантларни қабул қилувчи Марказий Американинг иккинчи давлати бўлади, деб ёзди The New York Times.

Фото: AP

Панама ўтган ҳафта Осиё, Яқин Шарқ ва африкалик ноқонуний мигрантларни олиб кетаётган учта депортация рейсини қабул қилган ва бу борада биринчи давлат бўлган эди.

АҚШ маъмурияти узоқ давлатлардан келган ноқонуний мигрантларни ўз ҳибсхоналарида сақлаш ўрнига, уларни қабул қилишга тайёр бўлган бошқа мамлакатларни ёллаш билан шуғулланмоқда. Бу мамлакатларда депортация қилинганларнинг тақдири нима бўлиши номаълум.

Коста-Рика мигрантларни ўз мамлакатларига қайтариш учун «кўприк бўлиб хизмат қилишини» ва репатриация жараёни Халқаро Миграция Ташкилоти назорати остида АҚШ ҳукумати томонидан тўлиқ молиялаштирилишини маълум қилди. Мигрантлар Корредор кантонидаги лагерга жойлаштирилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид