Ҳаж ва Умрага ноқонуний юбориш ҳолатлари аниқланди
ДХХ ва ИИВ томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирларда Ҳаж ва Умра зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди.

Фото: Видеодан кадр
Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Наманган шаҳридаги сайёҳлик фирмаларидан бири орқали жорий йилги мавсумда Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳридаги туристик фирмада иш юритувчи бўлиб ишловчи шахс 2 нафар фуқарони ушбу фирма орқали жорий йилги Ҳаж мавсумида эзгу амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда, Гурлан туманида яшовчи шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқарони Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи, лекин тегишли лицензияга эга бўлмаган туристик фирма орқали Умра зиёратига юбориш эвазига 3450 АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошлоқ туманида яшовчи шахс Умра зиёратини ташкил этишга ваколати бўлмаса-да, виза расмийлаштириб бериш орқали, Қўштепа туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони Умра сафарига жўнатиш эвазига 2400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Қува туманида қайд этилган ҳолатда шахс “Телеграм” мессенжеридаги профили орқали гўёки Умра зиёратига юбориш билан шуғулланувчи фирмаси борлигини айтиб, айнан Умра визаси билан 2 нафар фуқарони зиёратга жўнатиш эвазига 3100 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди
Жаҳон | 18:18
-
Маск 2026 йил охирида одамсифат робот Марсга учишини эълон қилди
Фан-техника | 18:03
-
Радарлар қайд этган тезликдан 5 эмас, 10 км/соат чегириб ташланиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 17:51
-
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13
Мавзуга оид

15:54 / 14.03.2025
Диний қўмита Умра лицензияси учун талабгорлардан аризалар қабул қилишни бошлади

20:07 / 03.03.2025
Саудия Арабистонида оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

18:47 / 18.02.2025
«Ўзбекистон билан келишиб, Ҳаж квотасини 15 мингта белгиладик» — Саудия Ҳаж ва Умра вазири

14:35 / 13.02.2025